«Турк тилини ўрганинг, чунки уларнинг ҳукмронлиги узоқ давом этади»
Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда 7000 га яқин тил бўлса-да, 2100 йилга бориб уларнинг 90 фоизи йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги айтиляпти. ЮНEСКОнинг «Йўқолиб кетиш хавфи арафасида турган жаҳон тиллари атласи»да нашр этилишича, Европада 50 та, Тинч океани минтақасида 200 та, Африкада эса 600 та тил бутунлай истеъмолдан чиқади.